Фан-техника | 16:40
1527
2 дақиқада ўқилади

Буклама iPhone шу йилдан оммавий ишлаб чиқарилиши мумкин

Apple мутлақо янги қурилмани шу йил охирида ёки келаси йил бошида тақдим этиши таъкидланмоқда.

Фото: macrumors.com

Apple компанияси биринчи букланадиган iPhone смартфонини 2025 йил иккинчи ярмида оммавий ишлаб чиқаришга киришади. Бу ҳақда таниқли таҳлилчи Мин-Чи Куо хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, телефон ҳозир «режалаштириш босқичида». У худди ўта юпқа iPhone 17 Air модели каби фақат eSIM’ни қўллаб-қувватлайди. Куо фикрига кўра, Apple дизайнда физик SIM-карталар учун слотни қолдирмаса, иккала гаджет Хитой бозорида қийинчиликларга дуч келиши мумкин.

Таҳлилчи Жефф Пу аввалроқ букланадиган iPhone 2026 йил охирида чиқарилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди, Тайваннинг TrendForce тадқиқот компанияси эса уни 2027 йилдан олдин чиқарилмаслигини маълум қилди.

Куонинг сўнгги башоратига кўра, қурилма 2025 йил охирида ёки 2026 йил бошида тақдим этилиши мумкин, бироқ аниқ вақт ҳали номаълум. Унинг таъкидлашича, iPhone 17 Air катта ҳажмда ишлаб чиқралишишга қарамай, Apple сотувларининг умумий ҳажмини сезиларли даражада ошириши даргумон. У буни сифатсиз компонентлардан фойдаланиш, қурилманинг юқори нархи ва ҳозирги моделларга ўхшашлиги билан изоҳламоқда.

Мавзуга оид