Космик фаолиятни тартибга солувчи қонун қабул қилинди
Космик фаолиятни амалга оширишнинг асосий мақсадларидан бири Ўзбекистоннинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишига, мудофаа қобилиятини ва хавфсизлигини мустаҳкамлашга кўмаклашиш экани белгиланди.
«Космик фаолият тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. Қонун космик фаолият соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
Космик фаолиятни амалга оширишнинг асосий мақсадларидан бири Ўзбекистоннинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишига, мудофаа қобилиятини ва хавфсизлигини мустаҳкамлашга кўмаклашиш ҳисобланади.
Вазирлар Маҳкамаси космик фаолият соҳасидаги ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди.
Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги космик фаолият соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир.
Мудофаа вазирлиги мамлакат мудофааси ва хавфсизлиги манфаатларини кўзлаган ҳолда, космик фаолият имкониятларидан фойдаланади, шунингдек ҳарбий космик технологияларни яратиш бўйича ишларни ташкил этади.
Қуйидагилар космик тизимларнинг турлари жумласига киради:
- Ерни масофадан зондлаш;
- космик мониторинг;
- давлат космик мониторинги;
- космик алоқа тизими;
- юқори аниқликдаги сунъий йўлдош навигация тизими;
- космик тизимларнинг илмий, иқтисодий, экологияга, ахборотга ва тижоратга оид мақсадларда, шунингдек Ўзбекистоннинг халқаро шартномаларига мувофиқ яратилган бошқа турлари.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мавзуга оид
21:57 / 09.01.2025
Украина мағлубияти АҚШга қимматга тушади — ҳисобот
22:17 / 25.12.2024
Финландия бир ҳафтада 280 минг ҳарбийни сафарбар этишга тайёр
12:10 / 25.12.2024
Собиқ исёнчи гуруҳлар Сурия Мудофаа вазирлигини назорат қилмоқчи
14:30 / 20.12.2024