Иқтисодиёт | 14:15
2005
2 дақиқада ўқилади

Сайёр текширув ўтказишда солиқ органларининг ҳуқуқлари кенгайтирилди

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Фото: iStock

Ҳужжат билан айрим қарорларга қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

  • Давлат акцияларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилди: "Давлат акциялари пакетлари "Тошкент" РФБ орқали хорижий инвесторларга чет эл валютасида сотилиши ва улар бўйича тўловлар шартномада кўрсатилган валютада амалга оширилиши мумкин";
  • Инвестициялардан фойдаланиш тўғрисидаги шартноманинг яна бир мажбурий шарти белгиланди, бу тузилган шартнома доирасида юзага келадиган низо ва даъволарга нисбатан медиация тартиб-таомилини амалга оширишни назарда тутади. Низомнинг 93-бандига қўшимча киритилди;
  • Низомнинг 96-бандига давлат акцияларини сотишда юзага келадиган низо ва даъволарга нисбатан, биринчи навбатда, медиация тартиб-таомили амалга оширишни назарда тутувчи ўзгартириш киритилди;
  • Сайёр солиқ текширувини ўтказишда солиқ органлари мансабдор шахсларининг ҳуқуқлари кенгайтирилди. Хусусан, энди улар қуйидагиларга ҳақли:
  • Тадбиркорлик субъектларини хабардор қилмасдан, лекин текширув ўтказиладиган кунда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Президент вакилини албатта хабардор қилган ҳолда қалбакилаштириш ва контрафакт ҳолатларини, шунингдек мажбурий рақамли маркировка қилиниши лозим бўлган маҳсулотни маркировка қилиш қоидалари бузилишини текшириш. Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 19-бандга қўшимча киритилди;
  • Сайёр солиқ текшируви ўтказиш учун асос бўладиган яна бир ҳолат қўшимча қилинди. Бундай ҳолат солиқ инспекторлари ўз вазифаларини бажариш чоғида рақамли маркировкалаш лозим бўлган қалбаки ва контрафакт маҳсулотни, шунингдек маркировкалаш қоидалари бузилишини аниқлаш ҳисобланади. Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 57-бандига тегишли қўшимча киритилди.

Мавзуга оид