Ўзбекистон | 16:12 / 15.01.2025
41472
1 дақиқада ўқилади
Таниқли актёр Равшан Жўраев вафот этди
Театр ва кино актёри Равшан Жўраев 63 ёшида ҳаётдан кўз юмди. У «Кўнгил кўчалари» телесериалидаги роли билан танилганди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, театр ва кино актёри Равшан Жўраев 63 ёшида вафот этди.
Равшан Жўраев кўп йиллар давомида театр ҳамда кино соҳасида фаолият юритиб, ёрқин ва мазмунли роллари орқали томошабинлар қалбидан ўрин олди.
У «Бобур», «Чақалоқ», «Кўнгил кўчалари», «Шайтанат», «Буюк шараф» ва бошқа филмлардаги роллари билан танилган.
Kun.uz Равшан Жўраевнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
Мавзуга оид
09:07 / 27.02.2024
Россияда собиқ актёр сиртдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди
12:07 / 10.11.2023
Ҳолливуд актёрлари иш ташлашни тугатди
13:29 / 20.07.2023
Актёр бўлиш учун 2 млн сўм бадал – Навоийда кинода рол бериш эвазига мактаб ўқувчиларидан пул йиғилди
08:47 / 14.07.2023