Жаҳон | 13:27
2553
2 дақиқада ўқилади

Россия танкерлари 3,5 млрд долларлик нефтни эгаларига етказиб беролмаяпти

Россиянинг соядаги флоти ўндан бир қисми АҚШнинг янги санкциялари туфайли тўхтатилди, деб ёзади The Moscow Times. Халқаро энергетика агентлиги нефт таъминоти оқимларида ўзгаришлар бўлишини кутмоқда.

Фото: Rizwan Tabassum/AFP

Халқаро энергетика агентлигининг январ ойидаги ҳисоботида айтилишича, АҚШнинг Россия нефт саноатига қарши янги кенг кўламли санкциялари глобал нефт таъминоти оқимига таъсир қилиши мумкин. 15 январ, чоршанба куни чоп этилган ҳисоботга кўра, санкциялар Россия, Эрон ва Венесуэла учун нефт савдоси логистикасини янада мураккаблаштирди, бироқ соядаги флотдан ташқаридаги танкерлардаги экспорт нарх чегарасидан пастроқ сотиб олинган Россия нефти учун жиддий эмас бўлиб қолмоқда.

Соядаги флот танкерларининг 10 фоизи денгизда қолиб кетган

Айни пайтда, The Moscow Times ҳисоб-китобларига кўра, АҚШнинг янги санкциялари Россия соядаги флотидаги 3,5 миллиард доллардан ортиқ нефтни ташувчи танкерларнинг тахминан ўндан бир қисми ишини тўсиб қўйган. Нашр Lloyd's List Intelligence ҳисоб-китобига асосланади, унга кўра Россия соядаги флоти умумий ҳажми деярли 670 та кемани ташкил қилади. Шу билан бирга, Reuters агентлигининг хабар беришича, 13 январ ҳолатига кўра, Россия нефтини олиб кетаётган камида 65 танкер Хитой ва бошқа мамлакатлар портларига кира олмаган.

Бу кемалар сўнгги икки ярим ҳафта ичида Россиядан жўнатилган нефтни тушира олмаяпти, деб ёзади The Moscow Times. Bloomberg маълумотларига кўра, 12 январда якунланган ҳафтада Россия портларида 21,1 миллион баррел хом нефт юкланган бўлса, олдинги ҳафтада бу кўрсаткич 21,2 миллион баррелни ташкил этган. Декабр ойида эса ўртача кунлик экспорт даражаси деярли 3 миллион баррелни ташкил этди, шунинг учун танкерлар 2,5 ҳафтада 53 миллион баррелни олиб чиқиши мумкин эди. Бу эса 3,3-3,6 миллиард доллар дегани, дея хулоса қилади The Moscow Times.

Мавзуга оид