Спорт | 16:03 / 02.05.2016
6355
1 дақиқада ўқилади

1 ой олдин яшин уриши оқибатида шифохонага ётқизилган австралиялик дарвозабон оламдан ўтди

Малайзиянинг «Мелака Юнайтед» жамоаси дарвозабони, 18 ёшли австралиялик Стефан Петровски яшин уриши туфайли шифохонага ётқизилганидан 1 ой ўтиб вафот этди. Бу ҳақда Австралия футбол федерацияси сайтида маълум қилинган.

"Австралия футболи ҳамда федерация номидан Петровскининг оила аъзолари ва унинг яқинларига ҳамдардлик изҳор қиламиз", дейилади федерация сайти хабарида.

4 апрель куни жамоанинг машғулотларидан қайтаётган Стефан Петровски ва унинг жамоадоши, 21 ёшли ҳимоячи Мухд Афик Азуанни яшин урган, Азуан енгил жароҳат олган, Петровски эса ҳушидан кетиб, реанимацияга ётқизилганди.

Айни вақтда Азуаннинг аҳволи барқарорлашган.

Мавзуга оид