Евро-2016нинг энг қизиқарли Топ-10лиги
Евро-2016 мусобақаси якунланганига ҳа мана тўрт кун бўлди. Бироқ, бу сафарги Европа чемпионатида юз берган қизиқ ва кулгили воқеалар футбол ишқибозларининг хотирасида муҳрлангани шубҳасиз. Биз эса, эътиборингизга уларнинг орасидаги энг қизиқларидан танланган Топ-10лигини ҳавола этамиз.
Кимдир, бу борада Украина ёки Россия ва Англия термаларининг Европадаги ўйинини айтиши мумкин.
1. Швейцарияликларнинг футболкаси
Евро-2016 гуруҳ босқичидаги Франция-Швейцария ўртасидаги ўйин футбол тарихига футболкаларнинг энг кўп йиртилгани билан кирса ажаб эмас. Қитъа чемпионатининг мезбонлари бир ўйиннинг ўзида рақибларининг 4 нафар ўйинчисининг либосини йиртишнинг уддасидан чиқишди. Жаки, Дземаили, Маҳмадий ва Эмбололар иккитадан футболка кийишга мажбур бўлишди. Жердан Шақирий эса, бу борада латифа ҳам тўқишга улгурган.
2. Озан Тўфоннинг сочтурмаги
Турк футболчиси Хорватияга қарши ўйинда, Лука Модричнинг турк дарвозасига йўллаган нақ голини қайтариш ўрнига, ўзининг ажойиб сочтурмагини тўғирлаб қўйишни маъқул кўрган эди.
3. Исландиялик шарҳловчи
Евро-2016да афсонага улгурган ва кўпчиликнинг бирдек эътирофига сазовор бўлган Исландия терма жамоаси ўйинларини шарҳлаган Гудмундур Бенедиктссон Европа биринчилиги бошлангунча, КР Рейкьявик жамоасида бош мураббий ёрдамчиси бўлиб ишлаган бўлса, турнирдан сўнг, дунёнинг энг машҳур шарҳловчиларидан бири бўлди дейиш мумкин. Исландия – Австрия ўйинини шарҳлаш чоғида, жамоаси ўйинларидан ақлини йўқотган Гудмундур бир муддат микрофонга ҳам ёпишиб қолгандир, балки.
4. Йоахим Лев ва унинг қўли
Айтиш жоизки, бундестим бош мураббийи бундан аввал ҳам, оқил инсонга хос бўлмаган қилиқлари билан катта экранларда пайдо бўлган. Евро-2016да ҳам у бу анъанасини давом эттирди. Бу воқеа Украинага қарши ўйинда содир бўлди.
5. Роналду ва микрофон
Евронинг гуруҳ босқичида эндигина иккита ўйин ўтказган Криштиану Роналду, якунда чемпион бўлишини хаёлига ҳам келтирмагани аниқ. Шу боис, унинг кайфияти чоғ эмас, атроф-олам ҳам унинг кўзларига тунд кўринган бўлса керак. Ахир, унинг ёнида пайдо бўлган ва Роналду ҳақида бўлар-бўлмас миш-мишларни тарқатиш билан шуғулланувчи журналистнинг микрофонини тортиб олиб, сувга улоқтирганини бундан бошқа қандай изоҳлаш ҳам мумкин.
6. Жо Ледлининг рақслари
Кўринишидан қўпол соқолли йигит аслида, қувноқ мусиқага ажойиб рақс туша оладиган қобилиятга эга футболчи эканини ҳам намойиш этди. Жо Ледлининг рақслари Уэльс ғалабасининг тимсолларидан бири бўлди.
7. Перишич сочтурмаги
Хорватия терма жамоаси ҳужумчиси Иван Перишич, Евро-2016да ҳақиқий ватанпарвар эканини исботлади. Дастлаб у, мамлакати чегараларини акс эттирган сочтурмаги билан эътиборга тушган бўлса, кейинчалик сочини миллий байроғи тусига бўяб, майдонга тушди. Бироқ, бу унчалик ҳам омад келтирмади, хорватлар португалларга имкониятни бой берди.
8. Габор Кирай
Венгрия терма жамоасининг фахрий дарвозабони, лозими билан аллақачон футбол мухлисларининг эътиборига тушиб улгурган Кирай Евро-2016 мусобақасида ажойиб тўп узатишни ҳам уддалишини намойиш этди.
9. Дзадза ва унинг машҳур пенальтиси
Италия терма жамоасининг ҳужумчиси Симоне Дзадза Евро мусобақалари тарихига, ўйиндан сўнгги пенальтилар сериясининг энг ёмон ижрочилардан бири сифатида кирса ажаб эмас.
Мавзуга оид
14:21 / 21.12.2024
Ҳокимлар ва футбол. Йил бошидаги мақсад ва харажатга яраша қандай натижага эришилди?
12:28 / 06.12.2024
Ҳусановдаги ўсиш, фантастик финал, «Насаф» чемпионлиги ва Париж йўлланмаси – ўзбек футболининг 2024 йилдаги энг эсда қоларли 10 воқеаси
09:20 / 16.11.2024
Европада яккаланаётган Исроил футболи
19:09 / 17.10.2024