Савченко онасидан Киев ҳукумати тақдим этган ерни қайтаришни сўрайди
Украина Олий радаси депутати Надежда Савченконинг айтишича, агар онаси Киевда ер участкаси олган бўлса, уни қайтариб беришни талаб қилади, дея хабар қилмоқда «5 канал».
«Мен ер олганим йўқ. Онамдан ҳам сўрайман — олган ёки олмаганини? (...) Агар онамнинг бунга ҳаққи бўлганда ҳам мен унга ерни қайтариб беришини айтаман», — деб баёнот берган Савченко.
Надежда, АТА - аксилтеррор амалиёт (Украина ҳукумати Донбассдаги ҳарбий амалиётларни шундай атайди) иштирокчиларига бериладиган имтиёзлардан, хусусан ер олишдан ҳам воз кечишини билдирган эди. Унинг сўзларига кўра, онаси пойтахт фуқароси сифатида ер олишга ҳаққи бор.
21 июль куни Киев шаҳри маъмурияти, Надежда Савченконинг онаси Марияга шаҳар жанубидаги Чапаевка микротуманидан 9 сотих ер ажратганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
09:31
ГУР: Дронлар Украина чегарасидан 2000 км узоқликдаги нишонларга ҳужум қила олади
08:56
АҚШ Украинага 1,25 млрд долларлик ёрдам пакетини тайёрламоқда
19:14 / 27.12.2024
Украина Курск областида илк марта КХДР аскарини асирга олди — ОАВ
15:31 / 27.12.2024