Señor & Señorita дўкони: Келинлар учун нима керак бўлса, ҳаммаси бизда...
Ҳар бир келин учун керак бўлган нарсалар бизда муҳайё.
Хотиржам ва ширин уйқу учун...
Туркиянинг Sarev бренди ишлаб чиқарган момиқ air чойшаблар. Уларнинг устидан енгил ёзги тўшак ва ёстиқлар учун чойшаблар ва қишда ишлатиш учун бир қадар қалин ва иссиқ чойшабларни қўшимча сифатида тавсия қиламиз. Чойшаблар юқори сифатли экологик тоза матодан тикилгани учун танага роҳат бағишлайди. Ўзингизни тушдагидай ҳис қиласиз...
Мазали ва унутилмас таомлар пишириш учун...
Таомни меҳр билан тайёрласа, у мазали бўлади. Меҳр ҳар қандай овқатга ўзгача таъм беради. Ошхонада ўз маҳоратингизни кўрсатиш учун яхши кулинария буюмларидан фойдаланишингиз керак. Биз сизга Британиянинг Joseph Joseph бренди томонидан ишлаб чиқарилган ошхона буюмларини тавсия қиламиз: қулай контенейрлар, капгирлар, косалар ва бошқа кўплаб юқори сифатли материаллардан тайёланган ошхона буюмлари. Бу идишлардан фойдаланиб таом тайёрлаганда овқат пишириш жараёни ҳақиқий байрамга айланиб кетади.
Уйни безаш учун
Señor & Señorita дўконида қандай ажойиб декоратив гулларни сотиб олиш имконияти борлигини тасаввур қилсаннгиз эди... Бизда шундай ажойиб сунъий гуллар борки, уларга шайдо бўлиб аслидан фарқлолмай қоласиз. Уларни парвариш қилиш табиий гулларни парваришлагандан осонроқ. Иш хонаси, офис ва меҳмонхона учун алоҳида гуллар тавсия қиламиз. Ҳозирги замонда банд аёл учун уйининг доим чиройли туриши жуда муҳим. Биз бу борада сизга ёрдам берамиз.
Меҳмон кутиш учун
Меҳмонларни ажаблантириш учун нима қилиш керак? Энг аввал чиройли дастурхон безатиш... Меҳмонхонангиз қандайдир байрам муносабати билан дугонангизни меҳмонга чақиргандагина эмас, доим чиройли бўлиши керак. Туркиянинг Karaca бренди остида ишлаб чиқариладиган чинни идишлар жамланмаси ҳар қандай меҳмонни ҳайратга солади. Улар уйингизга байрамона кайфият бахш этади. Меҳмонларингиз сизнинг дидингизга лол қолишади. Бундай чинни идишларнинг ошхона учун ишлатиладиган турлари ҳам бор.
Яхши кайфият учун
Қиз бола доим яхши кайфиятда бўлиши керак. Табиий ифорли диффузордан фойдалансангиз, атрофдаги ранглар яна ҳам чиройли бўлиб кўринади. Унинг бетакрор ифорга эга таркиби сабзи уруғи, Мадагаскар ванили, аччиқ апелсин, калабрия бергемоти ва жасминдан таркиб топган. Шарқона услубдаги ширин ҳид сизга эйфория тақдим этади. Диффузорнинг захира идишларидан сотиб олсангиз, пулингиз ҳам тежалади.
Millifori Milano парфюмериялари ақлдан оздирадиган ҳидга эга бўлиб, уни туйганда қандай ҳид сизга керак бўлганини аниқ англайсиз.
Señor & Señorita дўконидаги сизга маъқул бўладиган бошқа маҳсулотлар ҳақида маълумот олишни истасангиз, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга мурожаат қилинг.
Манзил: MEDIAPARK савдо маркази, Қоратош, 2-қават.
Мўлжал: Ўзбекистон банклар ассоциацияси.
Иш тартиби: Душанба-пайшанба кунлари, соат 10:00дан 20:00гача.
Жума-якшанба кунлари, соат 10:00дан 22:00гача.
Телефон: (99871) 202 77 00
Харидлар терминал ёки нақд тўлов орқали амалга оширилади.
Фейсбукдаги расмий саҳифа: https://www.facebook.com/senorandsenorita/
Инстаграмдаги расмий саҳифа: @senorandsenorita
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
13:21 / 16.12.2024
Тошкент аэропорти ҳудудидан фуқарога дўкон очишда ёрдам ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 11.09.2024
426 млн сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланган савдо дўкони аниқланди
10:27 / 08.07.2024
“Қани СЭС, қани Солиқ?” – Шавкат Умрзоқов пойтахт дўконларидан бирида “рейд” ўтказди
11:16 / 01.03.2024