Жаҳон | 14:23 / 04.08.2016
9415
1 дақиқада ўқилади

Афғонистонга саёҳат қилган 10 нафар хорижлик ҳалок бўлди

Афғонистон ғарбидаги Ҳирот провинциясида сайёҳларга ҳужум уюштирилди, натижада 10 киши ҳалок бўлди, 5 киши жароҳатланди. Бу ҳақида маҳаллий ҳукумат вакили Фарҳод Қадимий Синьхуа агентлигига маълум қилган

“Бугун эрталаб Чишти-Шафиф тумани бўйлаб ҳаракатланаётган хорижий сайёҳлардан иборат иккита микроавтобус қуролланган кишилар ҳужумига дуч келди. Бунинг натижасида 10 киши ҳалок бўлди, 5 киши жароҳатланди”, - дея маълум қилди Қадимий. 

Сайёҳлар Бамиан провинциясидан Ҳиротга қараб кетаётган бўлишган, уларнинг баъзилари Афғонистон хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қутқарилган. 

Маҳаллий полиция тергов ишларини бошлаб юборди. Ҳалок бўлганларнинг қайси давлат фуқаролари эканлиги ҳақида ҳозирча маълумот берилмади. 

Минтақадаги ҳеч бир радикал гуруҳ ҳозирча ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олмади. 

Мавзуга оид