Жамият | 17:56 / 17.08.2016
8740
2 дақиқада ўқилади

Британиялик аёл ўз фарзандларини бесабаб жарроҳлик амалиётига йўлиқтирди

Британиялик аёл 10 йилдан ортиқ вақт давомида ўз фарзандларини бемор ролини ўйнашга мажбур қилган ва уларни атайлаб жарроҳлик столига етаклаган. Бу ҳақида Die Welt нашри маълум қилди. У шу йўл билан 100 минг евродан ортиқ пул ишлаб олган. 

Лондонда яшовчи 48 ёшли Кройдон давлатдан ёрдам пули олиш учун 10 йилдан ортиқ вақт давомида ўғлини астма касаллиги, қизини эса - ошқозонда оғриқлар безовта қилиши ҳақида ёлғон маълумот берган. 

Аёлнинг фарзандлари бир неча маротаба шифокорлар томонидан жарроҳлик столига ётқизилган, чунки она  мунтазам равишда болаларнинг овқат ҳазм қилишида муаммолар борлигидан шикоят қилган. 

Судланувчининг ўғлига стероидлар ёрдамида даволаниш муолажалари белгиланган. Мактабда ҳеч ким боланинг астмаси борлиги ҳақидаги маълумотни тасдиқламагани боис у ўзини аутизм касалига солишига тўғри келган. 

Шифохона маълумотларига асосланган аёл даволаниш муолажалари учун давлатдан тахминан 100 минг евро олган. Унинг уйидан 160 минг еврога баҳоланган дори воситалари топилган. 

Суд британиялик аёлга етти ярим йиллик қамоқ жазосини тайинлади. Мазкур иш юзасидан тергов давомида 114 нафар гувоҳ сўроқ қилинган. 

Мавзуга оид