Конгода номаълум касаллик туфайли 140 дан ортиқ инсон вафот этди — Reuters
Маҳаллий ҳукумат вакилларининг маълум қилишича, касалликка чалинганларда грипп белгилари, жумладан, тана ҳароратининг кўтарилиши ва кучли бош оғриғи кузатилмоқда.
Конго Демократик Республикасининг жануби-ғарбий провинциясида 143 киши номаълум касаллик оқибатида вафот этди, деб хабар беради Reuters.
Кванго провинцияси губернатори ўринбосари Реми Саки ва маҳаллий Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Аполлинер Юмбанинг маълум қилишича, касалликка чалинганларда грипп белгилари, жумладан, тана ҳароратининг кўтарилиши ва кучли бош оғриғи кузатилмоқда.
Таъкидланишича, касаллик турини аниқлаш учун ҳудудга намуналар олиш мақсадида шифокорлар бригадаси юборилган. Шу билан бирга, касалланиш ҳолатлари ўсишда давом этаётгани айтилди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, БМТ вазиятдан хавотирда ва мамлакат ҳукумати билан бирга касалликни ўрганиш устида иш олиб бормоқда.
Маҳаллий эпидемиологларнинг қайд этишича, касалликдан асосан аёллар ва болалар жабр кўрмоқда.
Октябр бошларида Конго Демократик Республикасида жорий йил бошидан бери 30 мингдан ортиқ инсонда Mpox (маймунчечак) касаллиги аниқлангани тўғрисида хабар берилганди. Ўшанда Mpox оқибатида юзага келаётган ўлим ҳолатлари асосан болаларда кузатилаётгани, беш ёшгача бўлганлар гуруҳи умумий ўлим ҳолатларининг 70 фоизини ташкил этаётгани маълум қилинган эди.
Мавзуга оид
19:57 / 18.12.2024
Конгода ўнлаб инсонлар ўлимига сабабчи бўлган номаълум касаллик безгакнинг оғир шакли бўлиб чиқди
00:31 / 18.12.2024
Конго Appleʼни ноқонуний қазиб олинаётган минераллардан фойдаланишда айблади
01:46 / 07.12.2024
ЖССТ номаълум касаллик сабабларини аниқлаш учун Конгога ўз мутахассисларини юборади
21:20 / 06.12.2024