Спорт | 15:07 / 15.09.2016
25474
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик теннис арбитрлари бир умрга четлаштирилди

Халқаро теннис федерацияси (ITF) ўзбекистонлик теннис арбитрлари Шерзод Ҳасанов ва Архип Молотягинни бир умрга дисквалификация қилди. Федерация матбуот хизмати хабарига кўра, улар масъул шахслар феъл-атвори кодексини бузиб, баҳслар вақтида учинчи томон букмекерлик ўйинларида манфаат кўриши учун ғирром ишлаганликда айбланган.

Ҳакамлар "Фьючерс" турниридаги мусобақаларда учинчи томоннинг букмекерлик муассасаларида пул тикиб, ғолиб бўлишига ёрдамлашиш мақсадида ҳисобга ўзгартириш киритишни атайлаб тўхтатиб туришган ва мобил телефонлари орқали турли қинғирликларни амалга оширишган.

Ҳакамларнинг четлаштирилиши зудлик билан кучга кирди. 

Энди бу шахслар ҳакамлик сертификатларидан маҳрум қилинди ва энди ҳеч қачон ITF, профессионал теннисчилар уюшмаси (ATP) ҳамда Аёллар теннис уюшмаси (WTA) шафелигидаги турнирларда ҳакам сифатида иштирок эта олмайди.

Мавзуга оид