Ўзбекистон | 15:41 / 17.09.2016
88924
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ИИВда қатор лавозим ўзгаришлари амалга оширилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида қатор лавозим ўзгаришлар юз берди. Бу ҳақда “Постда” газетаси ёзмоқда.

Маълумотга кўра, полковник Саидкарим Нишонбоев Ўзбекистон ИИВ бошлиғи ўринбосари, полковник Айтбай Темирханов эса Қорақалпоғистон ички ишлар вазири этиб тайинланди.

Бундан ташқари, Полковник Алишер Эргашев Ўзбекистон ИИВ Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бош бошқармаси бошлиғи, Нодир Қурбонов эса ИИВ Жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида иш юритадиган бўлди.

Фарғона вилояти ички ишлар органларида ҳам лавозим ўзгаришлари амалга оширилди. Жумладан, подполковник Фаррух Ўсаров вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бошқармаси бошлиғи лавозимига, подполковник Раҳмонали Мусаев Фарғона шаҳар ички ишлар бошқармасига, подполковник Азимжон Юлдашев Қўқон шаҳар ИИБга, подполковник Қудратжон Ўринбоев Қувасой шаҳар ички ишлар бўлимига, подполковник Зиёҳиддин Ғафуров Учкўприк туман ИИБга раҳбар этиб тайинланишган.

Подполковник Отабек Сайдаҳмедов Самарқанд вилоят Қўшработ туман ички ишлар бўлимини бошқаради.

Мавзуга оид