Жаҳон | 09:40 / 24.09.2016
4253
1 дақиқада ўқилади

Габон Конституция суди президентлик сайлови натижасини ўз ҳолича қолдирди

Фото: AP

Габон Конституция суди мухолифат даъвосини рад этди ва мамлакатда ўтган президентлик сайлови натижасини ўз ҳолича қолдирди. Бу сайловда Али Бонго Ондимба мамлакат раҳбари сифатида сайланган эди, деб хабар бермоқда Reuters.

Габонда Али Бонго президент бўлиб сайлангач, мамлакатда зўравонлик намойишлари бўлиб ўтди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари мингдан зиёд кишини ҳибсга олди.

Айни дамда Габон пойтахтидаги вазият барқарорлашган. Аммо сайлов натижасидан норози бўлганлар намойиши қайта бўлиши ҳам эҳтимолдан йироқ эмас.

Мавзуга оид