Жаҳон | 10:26 / 03.10.2016
8560
2 дақиқада ўқилади

Чехия президенти қочқинларни кимсасиз оролга олиб бориб ташлашни таклиф қилди

Чехия президенти Милош Земан маълум қилдики, осиёлик ва африкаликларнинг Европага миграциясига маҳаллий маданият билан уйғунлик йўқлиги учун йўл қўйиб бўлмайди. The Financial Times нашри хабарига кўра, ушбу сиёсатчи қочқинларни Грециянинг кимсасиз оролларига ёки Шимолий Африка ҳудудидаги ороллардан бирига жўнатишни таклиф этган. У бу ҳақда Грециянинг Родос оролида ўтказилган "Цивилизациялар диалоги" номи остидаги форумда айтиб ўтган.

Земан шунингдек, қочқинлар учун жой топиб бериши эвазига Грециянинг ташқи қарзларининг бир қисмидан кечишга чақирган.

"Мен иқтисодий муҳожирларнинг барчаси депорт қилиниши тарафдориман. Мен Сурия, Ироқ ва бошқа мамлакатлардаги уруш даҳшатларини тан оламан. Лекин гап иқтисодий муҳожирлар ҳақида кетмоқда", деган президент.

Земан Россия, Украина ёки Беларусдан муҳожирлар келишига қаршилик қилмаслигини қўшимча қилиб ўтган.

"Мен мусулмонларнинг миграциясига қаршиман, улар билан маданиятларимиз турфа", деган у.

У бу тоифа муҳожирларни қабул қилиш Европани ўтган асрнинг 30-йилларига (нацизм) қайтариши мумкинлигидан хавотирини билдирган.

Бундан олдинроқ Венгрия бош вазири Виктор Орбан Европа Иттифоқи миграцион квоталари бўйича ўтаётган референдумда овоз берганидан сўнг плебисцит якунларига кўра муҳожирларни қабул қилиш тарафдорлари ғалаба қозонса, истеъфога чиқишини маълум қилгани ҳақида хабар берилганди. 

У шунингдек, Ливия қирғоқларида муҳожирлар учун улкан шаҳар бино этишни таклиф қилган.

Мавзуга оид