Қуёш тизимида янги сайёра аниқланди
Мичиган университетида фаолият олиб борувчи америкалик олимлар Қуёш тизимида янги митти сайёра кашф қилишди. Осмон жисми ҳақидаги маълумот Халқаро астрономия иттифоқи сайтида тақдим қилинган, The Washington Post бу ҳақида қисқача маълумот берди.
2014 UZ224 митти сайёраси Қуёшдан 38-180 астрономик бирлик масофасида чўзилган орбита бўйлаб ҳаракатланмоқда. Осмон жисми 1136 йилда қуёш бўйлаб тўлиқ айланиб чиқади. 2014 UZ224 диаметри 420-1180 километрни ташкил қилади.
Ҳозирда бу сайёра Қуёшдан тахминан 91 астрономик бирлик масофада жойлашган. 2014 UZ224 осмон жисми биринчи марта 2014 йилнинг 19 августида аниқланган. Бу кашфиёт ҳақида 2016 йилнинг 11 октябрида эълон қилинди.
Қуёш тизимида жами 8 сайёра мавжуд. Уларнинг энг йириги ва салмоқлиси - Юпитер. 2016 йилнинг январида америкалик олимлар тўққизинчи сайёра номига даъво қилувчи номзодни аниқлашди. Бугунги кунга қадар митти сайёра номига даъвогар 50тача номзод мавжуд.
Мавзуга оид
12:27 / 24.12.2024
Ўзи овқатлантириб, ўзи тозалайди: қушлар учун ақлли қафас тақдим этилди
14:35 / 09.12.2024
Япониялик олимлар ёруғлик ва сувдан водород ёнилғиси олишга қодир реакторни ишлаб чиқди
11:29 / 09.12.2024
Олимлар узоқ муддатли хотирани шакллантиришнинг янги усулларини кашф қилди
13:48 / 02.12.2024