Samsung Galaxy Note 7 аккумуляторларини мустақил синовдан ўтказганди
Жанубий Кореянинг Samsung компанияси ўз лабораториясида амалиётда бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг телефонидан фарқ қилувчи Galaxy Note 7 учун батареяларни синовдан ўтказди. Бу ҳақида The Wall Street Journal хабар қилган.
Барча смартфон ишлаб чиқарувчилари АҚШда савдони бошлашдан аввал аккумуляторларни Уяли телекоммуникация ассоциацияси саноати (CTIA) томонидан сертификатланган 28 лабораториянинг бирида синовдан ўтказиши зарур. Samsung ўзига тегишли лабораторияда CTIA сертификациясини олиш учун синовдан ўтаётдан ягона компания саналади.
Samsung расмий вакили қайд этишича, ички текширувлар смартфоннинг дастлабки версиясида ҳам, янгиланган талқинида ҳам Galaxy Note 7 батареяси билан боғлиқ ҳеч қандай муаммоларни аниқламади.
Душанба куни маълум бўлишича, Жанубий Корея ҳукумати Galaxy Note 7 смартфонларининг оммавий нуқсонлари пайдо бўлиш сабаби юзасидан текширув бошлади. Корея синов лабораторияси (KTL) компьютер технологиялари ва рентген нурлари остида ўтувчи батафсил текширувни ўтказишга қарор қилган.
Samsung Galaxy Note 7 август бошида намойиш қилган ва Android бўйича энг яхши смартфонга айланган эди.
Бироқ сентябрь бошида компания смартфоннинг ёниш ҳолати кузатилгани учун сотувни тўхтатишга ва дунё бўйлаб сотилган 2,5 млн қурилмани қайтариб олишга мажбур бўлди.
Мавзуга оид
10:57 / 30.12.2024
“Эшиклар ҳар доим очилади, фақат уларни тақиллатиш керак” – Apple тажрибаси ўзбек аёли талқинида
18:44 / 17.12.2024
iPhone ва Samsung фойдаланувчиларининг аксарияти сунъий интеллектни фойдали деб ҳисобламайди
18:56 / 25.11.2024
Жанубий Корея прокуратураси Samsung раҳбари учун 5 йил қамоқ жазоси талаб қилмоқда
11:28 / 10.11.2024