Жаҳон | 14:00 / 19.10.2016
5945
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон депутати террорчиларга қарши янги чораларни таклиф этмоқда

Фото: AP

Қозоғистон парламенти қуйи палатаси депутати Ирина Смирнова мамлакатда террорчилар учун алоҳида қамоқхоналарни барпо этиш ташаббуси билан чиқди. 

"Қозоғистонда экстремистик ва террорчилик фаолияти билан боғлиқ моддалар бўйича судланганлар учун  махсус колонияларни барпо этиш ёки қамоқхоналарнинг ўзида алоҳида ҳудудларни ташкил этиш масаласини зудлик билан ҳал қилиш лозим. Бу биринчи галда қамоқда сақланаётган ёшларнинг орасида радикал ғоялар урчишининг олдини олиш мақсадида амалга оширилиши керак", — деган Смирнова, Қозоғистон бош вазирига йўллаган мактубида. 

Унинг қайд этишича, экстремистик ташкилотлар собиқ маҳбуслар билан фаол ишлайди.  "Кўплаб собиқ маҳбуслар озодликка чиққач, давлат ва жамиятдан кўра, экстремистик ташкилотлар тарафдорларидан кўпроқ моддий ва руҳий ёрдам олиш имкониятига эга", — деган Смирнова.

Мавзуга оид