Иқтисодиёт | 20:38 / 23.10.2016
7760
1 дақиқада ўқилади
Америкалик миллионерлар АҚШдаги сайлов кампаниясига 88 млн доллар сарфлашди
20 дан кўпроқ америкалик миллионер АҚШ президенти лавозимига асосий икки номзодни қўллаб-қувватлаш учун номзодлар молиявий доиралар сиёсатга таъсир қилишини қоралашларига қарамасдан, 88 млн доллар сарфлашди. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар бермоқда.
Америкалик миллионерлар орасида Хиллари Клинтон энг кўп қўллаб-қувватланган. 19 миллионер Клинтоннинг сайлов кампаниясига 70 млн доллар сарфлаган.
Клинтон кампаниясининг энг йирик ҳомийси молиячи ва филантроп Дональд Сассман бўлди, у бу мақсадда 19 млн доллар сарфлаган.