Франциянинг Калесидаги муҳожирлар лагери эвакуация қилина бошланди
Франциянинг Кале шаҳрида жойлашган муҳожирлар лагерини эвакуация қилишнинг биринчи куни уни 2,3 мингдан кўпроқ муҳожир тарк этди. Бу ҳақда Франция ички ишлар вазири Бернар Казнев маълум қилди, деб хабар бермоқда "Франс Пресс" ахборот агентлиги.
24 октябрда лагердан қочқинларни оммавий равишда бошқа жойларга кўчириш бошланганди.
Казневнинг айтишича, лагерни 45 та автобусда 1,9 мингдан кўпроқ катта ёшдаги муҳожирлар тарк этди, улар Франциянинг 11 та ҳудудига жўнатилади. Бундан ташқари, лагерни 400 га яқин балоғатга етмаган болалар тарк этган.
Халқ орасида "жунгли" деб юритиладиган лагерни сентябрь бошида тарқатиб юборишга қарор қилинганди. Буни маҳаллий аҳоли талаб қилган. Казневнинг таъкидлашича, жорий баҳорда лагернинг жанубий қисми демонтаж қилинганди.
Мавзуга оид
14:42 / 21.12.2024
Чад Франциядан қўшинларини Рамазон ойигача олиб чиқишни талаб қилди
12:20 / 19.12.2024
Франция кассация суди Саркозига ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди
22:17 / 16.12.2024
Корея ва Франциядаги можаролар: Демократиялардаги инқирозлар демократияни созлайди
17:17 / 13.12.2024