Жамият | 11:36 / 30.10.2016
38264
2 дақиқада ўқилади

Дубайда дунёдаги энг баланд миноранинг пойдеворини қуриш маросими бўлиб ўтди

Фото: russianemirates.com

Дубайдаги энг баланд минора The Tower'нинг қурилиш жойида пойдевор бошлаш маросими ўтказилди. The Tower минораси қуриладиган Dubai Creek Harbour ҳудудида ўтказилган маросимда БАА бош вазири шайх Муҳаммад бин Рашид Ал Мактум ҳам иштирок этди.

“Янги минора инсон архитектураси тарихида янги босқични белгилаб беради: БАА етакчи ўринга лойиқ бўлган пойгани”, — деди Шайх Муҳаммад маросимдан сўнг.

У The Tower минорасини шаҳарнинг янги юраги ва жаҳон миқёсидаги қадамжо деб атади.

“Инсониятда ўз тасаввуридан бўлак ҳеч қандай чеклов ва чегаралар йўқ”, — дея қайд этди у.

Минора тижорат ва маданият ўчоғи бўлган Dubai Creek Harbour марказига айланади, унинг қурилишига Emaar Properties жавобгардир. The Tower ичида балконли ва томоша майдонларига эга меҳмонхона бўлади.

Шайх Муҳаммад танлаган лойиҳа испан-швейцар архитектор Сантьяго Калатрав Вальс томонидан ишлаб чиқилган. Унинг бошқа таниқли ишлари орасида Нью-Йоркдаги бутунжаҳон савдо маркази, Канада жаҳон кўприги, Афинадаги Олимпия спорт мажмуаси ва Даниянинг Turning Torso минораси бор.

Минора дизайнини яратишда нилуфаргулдан илҳом олинган.

Мавзуга оид