Жаҳон | 17:57 / 03.11.2016
6956
1 дақиқада ўқилади

Душанбе: Россия авиараҳбарияти билан келишмовчиликни ҳал этиш мумкин

Фото: Sputnik

Тожикистон ҳукумати Россия билан Подмосковьедаги “Жуковский” аэропортидан авиақатновларни йўлга қўйишга доир келишмовчиликни ҳал этиш мумкин, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда, Тожикистон транспорт вазирлиги фуқаро авиацияси бошқармаси вакили Анвар Нуров «Интерфакс» агентлигига маълум қилган.

«Россия томони бу масалани муҳокама қилиш мақсадида мактуб юборган. Биз уларни 24 ноябрь кунига таклиф қилганмиз», — деган мулозим. 

3 ноябрь куни «Коммерсантъ» газетаси Россия 8 ноябрдан бир томонлама тартибда Тожикистон билан авиапарвозларни тўхтатиши мумкинлиги ҳақида хабар қилган эди. 

Мавзуга оид