Жаҳон | 16:35 / 12.11.2016
8193
1 дақиқада ўқилади

Афғонистон парламенти уч вазирни истеъфога чиқарди

Фото: Sputnik

Афғонистон парламенти бесамар фаолияти учун уч нафар вазирни ишдан четлатди. Бу ҳақида Reuters агентлиги хабар берди

Истеъфога чиқарилган амалдорлар орасида Афғонистон ташқи ишлар вазири Салоҳиддин Раббоний номи қайд этилган. Маълум бўлишича, ишдан четлатилган вазирлар тақдим этилган бюджет воситаларини ўз вақтида сарфлашнинг уддасидан чиқишмаган. 

"Ташқи ишлар вазири Салоҳиддин Раббоний ўз вазифасидан четлатилди ва биз президентдан бу ҳамда яна икки вазир лавозимига янги номзод тайинлашни сўрадик", - дейилади афғон парламенти спикери хабарида. 

Манбага кўра, гап давлат аҳамиятига эга объектлар бўйича вазир ва аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш вазирлиги раҳбари ҳақида кетмоқда. 

Мавзуга оид