Долзарб савол: Ўзбекистон Сенатининг сайти нега ишлаяпти?
13 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг саккизинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда қатор масалалар кўриб чиқилди. Бу ҳақида қаердан билдик дейсизми? Албатта, сенат ахборот хизматидан эмас.
Саробга айланган сайт
Ўзбекистон парламентининг иккита палатаси бор. Бири қуйи – қонунчилик палатаси, иккинчиси эса юқори – Сенат. Ана шу юқори палата, яъни Сенат ахборот хизматининг Senat.uz интернет манзилида жойлашган сайти бор. Бу сайт фаолияти бизни жуда ўйлантиради... Бунга сабабларни санаб ўтамиз.
1. Сенат матбуот хизмати билан боғланиш учун қайси рақамларга қўнғироқ қилиш керак? Сайтнинг энг пастида, киши билмас этиб ёзиб қўйилган телефон рақамигами? Унга 13 декабрь, кун бўйи қўнғироқ қилинди, аммо ҳеч ким жавоб бермади.
2. Сенат матбуот хизмати алоқа қилиб бўлмайдиган ташкилот экан, ҳеч бўлмаса, Сенатда бўлаётган мажлис ва ундаги янгиликларни ўз сайтида жойлаштириб борса бўлади-ку?!
3. Сенатнинг ўз шахсий сайти турганда,бошқа ахборот сайти ундаги янгиликларни топиб, ўз саҳифаларида жойлаштириб ва ҳатто бу мавзулар ижтимоий тармоқларда муҳокамага кириб, бутун халқ билгач, кейин сенатнинг сайтига жойлаштирилиши, фазо сирлари каби тушунарсиз ҳолат эмасми?
Қачонгача хориж оммавий ахборот воситалари маълумотига маҳлиё бўлиб ўтирамиз. Ўзбекистоннинг бошқа давлатлардан нимаси кам? Биз демократияни бошқалардан кўра кўпроқ англаймиз. Бизнинг истагимиз ва талабимиз, нафақат Сенат сайти, бошқа давлат ташкилоти сайтлари ҳам ўзларида бериб борилаётган янгиликларни айни вақтида жойлаштиришсин-ки, ҳар бир фуқаро мазкур янгиликларни тезкор равишда қабул қилсин.
Мавзуга оид
14:55 / 22.12.2024
Жисмоний шахсларга ёввойи ҳайвонларни сақлаганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда
17:20 / 18.12.2024
Келгуси йилда таълим ва фан соҳасига 86,3 трлн сўм йўналтирилади — Танзила Норбоева
14:50 / 18.12.2024
Сенат 2025 йилга мўлжалланган давлат бюджетини маъқуллади
20:37 / 05.12.2024