Алишер Усмоновнинг бир компанияси бошқасини харид қилмоқда
Россиянинг “Мегафон” компанияси директорлар кенгаши Mail.ru Group назорат пакетини харид қилмоқда. Келишув қиймати 740 миллион долларга баҳоланган, деб айтилади “Мегафон” хабарида.
Режалаштирилган битим шартларига кўра, “МегаФон” Mail.Ru Group капиталидаги 11,5 миллион А синфидаги акцияларни ва 21,9 миллион оддий акцияларни харид қилмоқда. Улар айни дамда USM гуруҳи компанияларига тегишли бўлиб, Mail.Ru Group’нинг 63,8 фоиз акцияларини ташкил этади.
Хабарларга кўра, “Мегафон” бу акцияларни USM таркибига кирувчи New Media and Technology Investment LP, New Media Technologies Capital Partners Limited ва Ardoe Finance Limited’дан сотиб олмоқда.
Хабарда таъкидланишича, келишувдан мақсад – ҳар икки компания хизматлари ва “Мегафон” рақамли хизматини таклиф этиш усулларини кенгайтириш, “ВКонтакте” ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари учун Vkmobile’ни ишга тушириш ҳамда бир қатор бошқа эҳтимолий ташаббуслардан иборат.
“Мегафон” директорлар кенгаши келишувни тасдиқлаш учун 2017 йилнинг 20 январь куни акциядорларнинг навбатдан ташқари йиғилишини чақирди.
Эслатиб ўтамиз, асли келиб чиқиш ўзбекистонлик бўлган россиялик ишбилармон Алишер Усмонов “Мегафон” ҳамда Mail.Ru Group компанияларига эгалик қилади.
Мавзуга оид
14:58
ЕИ Россиянинг «соядаги флоти»га қарши янги санкциялар пакетини таклиф қилади
13:09
Мигрантлар аллақачон Россиядан бошқа томонга қарамоқда – россиялик губернатор
12:48
Бокудаги депутат: Россия самолёт ҳалокати учун узр сўраши керак
10:31