430 килограммли покистонлик замонавий Ҳеркулес бўлишга қарор қилди
430 килограмм вазнга эга покистонлик Арбоб Хизр Ҳаёт ўзини дунёнинг энг кучли кишиси деб эълон қилди ҳамда тарихга замонавий Ҳеркулес бўлиб кириш ниятида эканини айтди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
25 ёшли эркакнинг сўзларига кўра, у профессионал рестлер ва пауэрлифтинг бўйича чемпион бўлишга ҳаракат қилмоқда.
“Бу албатта амалга ошади”, - таъкидлаб ўтди у.
Замонавий Халқнинг сўзларига кўра, у янада кўпроқ вазнга эга бўлишни хоҳламоқда. Бунинг учун эркак ҳар куни нонуштага 36та тухум, уч килограммдан ортиқ гўшт ва тахминан беш литр сут истеъмол қилади.
Ҳаётнинг бўйи 190 сантиметрга тенг. Унинг ўзи аниқлик киритишича, у шу пайтгача соғлиғи билан боғлиқ ҳеч қандай муаммоларга дуч келмаган.
Маълумот учун, дунёда ҳозир ҳаёт бўлган энг оғир вазнли эркак - Саудия Арабистони фуқароси Холид Бин Муҳсин Шаарий ҳисобланади. Унинг вазни 610 килограммга тенг.
Мавзуга оид
17:10 / 25.12.2024
Покистон Афғонистондаги нишонларга ҳаводан зарба берди
00:15 / 22.12.2024
Покистонда Имрон Хоннинг 25 нафар тарафдорига ҳукм ўқилди
14:56 / 19.12.2024
Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулотлари Покистон бозорига олиб кирилади
13:48 / 18.12.2024