Трамп КХДРнинг баллистик учиришини қоралаган Абэ томонида эканини билдирди
АҚШ президенти Дональд Трамп ва Япония бош вазири Шиндзо Абэ Шимолий Корея баллистик ракета учирганини қоралаб ўтишди. Бу ҳақда CNN телеканали маълум қилди.
«Шимолий Кореянинг ракета синовларига йўл қўйиб бўлмайди», — дея баёнот берган Абэ.
Дональд Трамп Япония бош вазирини тўла қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
«Мен Америка Қўшма Штатлари ўзининг ажойиб иттифоқдоши Японияни 100 фоизга қўллаб-қувватлашини ҳамма тушунишини ва тўлиқ англашини хоҳлардим», — деди Трамп Япония бош вазири билан биргаликда журналистлар қаршисига чиққанида.
КХДР шимоли-ғарбидаги Пхёнан-Пукто провинциясида жойлашган полигондан 12 февраль куни маҳаллий вақт билан соат 07:55да (Тошкент вақти билан соат 03:55 да) ракета учирди. Жанубий Корея Штаб бошлиқлари қўмитаси ҳарбийлари маълумотларига кўра, ракета 500 километрга яқин масофани босиб ўтган ва Япон денгизига тушган.
Мавзуга оид
17:25 / 07.01.2025
КХДР гипертовушли баллистик ракета синови муваффақиятли ўтганини эълон қилди
21:11 / 06.01.2025
КХДР «сосискали шўрва» учун одамларни лагерларга юборишни бошлади — ОАВ
19:59 / 06.01.2025
КХДР Япон денгизи томон баллистик ракета учирди
12:11 / 30.12.2024