Samsung асл раҳбарининг ҳибсга олиниши компания фаолиятига қандай таъсир кўрсатди?
Жанубий Кореянинг Samsung Electronics электроника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчисининг акциялари корпорация асл раҳбари Ли Чжэ Ённинг ҳибсга олиниши фонида бироз арзонлашди. Бундан савдо кўрсаткичлари дарак бермоқда.
Тошкент вақти билан 09.52 ҳолатига кўра Samsung Electronics акцияларининг Корея биржасидаги қиймати аввалги савдолар якунига қараганда 1,21 фоизга арзонлашган. Шу билан бир қаторда, аввалроқ компания қоғозлари 3,2 фоизга қадрсизланганди.
Корея ОАВларининг хабар беришича, Сеулдаги суд Samsung корпорацияси ҳақиқий раҳбари Ли Чжэ Ённи порахўрликда айблаб ҳибсга олиш ҳақида ордер берди. Бу мамлакат президенти Пак Кин Хе алоқадор бўлган йирик коррупция можароси билан боғлиқлиги айтилмоқда. Корпорациянинг асл раҳбари ўз иши бўйича суд қарори чиқарилишига қадар Йиван шаҳридаги қамоқхонада сақланади. Кореянинг Рёнхап агентлигининг маълум қилишича, бу ер пойтахтдан 15 километр жанубда жойлашган.
Тергов 28 февралга қадар якунланиши лозим ҳамда фақатгина Жанубий Корея президенти вазифасини бажарувчи бош вазир Хван Гё Аннинг розилиги билан яна бир ойга чўздирилиши мумкин.
"Биз суд жараёнида барча ҳақиқатлар ошкор бўлишига ҳаракат қиламиз", - дея Samsung’нинг Ли Чжэ Ён ҳибсга олинишидан сўнг берган қисқа баёнотидан иқтибос келтирган Рейтер агентлиги.
Маълумот учун, Samsung Electronics – электроника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи халқаро компания бўлиб, унинг қароргоҳи Сеулда жойлашган. 2016 йилда Samsung’нинг соф даромади 19,3 фоизга ўсиб, 19,5 миллиард АҚШ долларини ташкил этди.
Мавзуга оид
18:44 / 17.12.2024
iPhone ва Samsung фойдаланувчиларининг аксарияти сунъий интеллектни фойдали деб ҳисобламайди
18:56 / 25.11.2024
Жанубий Корея прокуратураси Samsung раҳбари учун 5 йил қамоқ жазоси талаб қилмоқда
11:28 / 10.11.2024
Дунё бўйлаб энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди
21:57 / 26.09.2024