Франция, Германия, Италия ва Испания етакчилари 6 март куни нимани муҳокама қилишмоқчи?
Франция президенти Франсуа Олланд 6 март куни Версалда Германия, Испания ва Италия раҳбарлари билан Евроиттифоқ келажагини муҳокама қилади. Journal du Dimanche газетаси шу ҳақида хабар берди.
Унга кўра, "Франсуа Олланд Германия канцлери Ангела Меркель, Испания ҳукумати раиси Мариано Рахой ва Италия вазирлар маҳкамаси раиси Паоло Жентилонига таклифнома йўллаган". "Франция президенти Европа Иттифоқининг бундай мини-кенгашини ўтказиб, Европа державасидаги асосий тўрт етакчининг ҳамжиҳатлигини намойиш қилмоқчи. Бунга сўнгги пайтда ЕИ дуч келаётган кўплаб таҳдидлар ва инқирозлар сабаб бўлмоқда", - дейилади мақолада.
Манбага кўра, кун тартибига киритилган масалалар - Яқин Шарқдан келаётган қочқинлар муаммоси, Буюк Британиянинг ЕИдан чиқиш бўйича асоратлари таҳлили, терроризмга қарши кураш - буларнинг барчаси Россия ва АҚШ муносабатлари фонида".
Бундан ташқари, Версалда Евроиттифоқ учун муҳим аҳамиятга эга Рим келишувининг 60 йиллигини нишонлашга тайёргарлик масаласи кўриб чиқилади.
Мавзуга оид
22:44 / 22.12.2024
ЕИ Украинага қарши бошланган урушга уч йил тўлиши муносабат билан Россияга қарши янги санкциялар тайёрламоқда
21:05 / 22.12.2024
Қатар Европага газ етказиб беришни тўхтатиб қўйиш билан таҳдид қилди
14:42 / 21.12.2024
Чад Франциядан қўшинларини Рамазон ойигача олиб чиқишни талаб қилди
12:20 / 19.12.2024