Жаҳон | 07:35 / 21.02.2017
6231
1 дақиқада ўқилади

Мельбурн яқинида кичик самолёт савдо марказига келиб урилди

Фото: Jason South

Австралиянинг Мельбурн шаҳри яқинида 5 ўриндиқли енгил моторли самолёт савдо маркази биносига келиб урилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.   

Маҳаллий раҳбарларнинг таъкидлашича, самолёт фалокатга учраши оқибатида қанча одам ҳалок бўлгани ҳозирча номаълум. 

Австралия полицияси бошлиғи Виктория Лиза Невиллнинг айтишича, ушбу воқеа одамлар орасида қурбонларга олиб келувчи "жуда" фожиали ҳодисадир.

Унинг таъкидлашича, самолёт бортида 5 киши бўлган. Самолёт Австралиянинг қитъадаги қисми ва Тасмания штатидаги орол ўртасида чартер рейсини амалга ошираётган бўлган.    

Воқеа жойига ўт ўчирувчилар етиб келишган, улар самолёт қолдиқларини ўчиришни бошлашган.

Мавзуга оид