Жаҳон | 22:32 / 25.02.2017
8514
2 дақиқада ўқилади

АҚШда Ҳиллари Клинтон ҳақидаги фильм йилнинг энг ёмон фильми деб топилди

AFP 2017/ Jewel Samad

"Ҳиллари Америкаси: Демократик партиянинг махфий тарихи" ҳужжатли фильми йилнинг энг ёмон фильми деб топилиб, кино санъатида энг ёмон фильмлар учун берилувчи "Олтин малина" мукофотини олди. 

Мукофотнинг тақдирлаш маросими "Оскар" арафасида ўтказиб келинади.

Мукофот ташкилотчилари йилнинг энг ёмон актрисаси сифатида "Ҳилларини ижро этган актрисани" "эътироф этишди", экранларда бу актриса #Fake Actress хештеги остида кўрсатилган. Бу актриса Меган Фокс, Жулия Робертс, Наоми Уоттс, Шейлин Вудли ва актёр Тайлер Перрини мукофотсиз қолдирди.

Шунингдек, энг ёмон актёр ва энг ёмон режиссёр номларига ушбу ҳужжатли фильмда ўз-ўзини ўйнаган Динеш Д`Соуза топилди. Д`Соуза бу борада таниқли актёрлар Бен Аффлек, Генри Кавилл, Роберт Де Ниро, Бен Стиллер ва Жерард Батлерни ортда қолдирди.

Иккинчи пландаги энг ёмон актёрлар сифатида Жесси Айзенберг ва Кристен Уиг топилди.

Энг ёмон сценарий ва энг ёмон сиквел йўналишида антимукофотларни "Бэтмен Суперменга қарши" фильми олди. Ўз фаолиятида иккинчи "малинани" Мел Гибсон "Виждон юзасидан" фильми режиссёрлиги учун олди. Эътиборлиси бу фильм шунингдек 6 та йўналиш бўйича "Оскар" мукофотига даъвогарлик қилмоқда.

"Олтин малина" мукофоти совриндорлари пластмассадан ясалган ва тилла рангдаги бўёқ билан бўялган малина билан тақдирланадилар. Мукофотнинг таннархи 5 доллардан камроқни ташкил қилади. 

Мавзуга оид