Спорт | 08:22 / 23.03.2017
6166
1 дақиқада ўқилади
Майамидаги теннис учрашуви игуана сабабли тўхтатилди
Майамида ўтаётган Masters сериясидан ўрин олган мусобақадаги учрашувлардан бирида кутилмаган ҳолат юз берди. Гап шундаки, учрашувнинг авжи палласида кортдаги электрон таблога игуана ўрмалаб чиқиб олди. Бу ҳақда Профессионал теннисчилар уюшмаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Майдон ходимлари игуанани думидан ушлаб олмоқчи бўлганларида, у кортга қочиб чиқиб кетган. Ушбу кулгили ҳолат учрашув иштирокчилари – германиялик теннисчи Томми Хаас ва чехиялик Иржи Веселига бир оз нафасларини ростлаб олишларига имкон берди ва майдонда йиғилганларда табассум уйғотди.
Учрашув чехиялик теннисчининг 7:6 (7:5), 3:6, 5:7 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди.
Мавзуга оид
07:12 / 28.09.2023
Тошкент ва Майами ўртасида мунтазам авиарейслар йўлга қўйилиши мумкин
14:39 / 13.06.2023
Майами полицияси Трампга айблов қўйилганидан кейин юз бериши мумкин бўлган митингларга тайёрланяпти
13:17 / 23.01.2022
Америка самолёти йўловчилардан бири ниқоб тақишни истамагани учун Атлантика устида ортга қайтиб кетди
19:51 / 08.07.2021