Франция Гвианасида кенг кўламли норозилик намойишлари, Олланд баёнот билан чиқди
Франция президенти Франсуа Олланд Франция Гвианаси учун асосий устувор вазифа ҳимояланмаганлик билан кураш ҳисобланишини маълум қилди, деб ёзмоқда Figaro газетаси.
"Устувор вазифа – бу ҳимояланмаганлик билан кураш", - дея давлат раҳбари сўзларини келтиради газета. "Фавқулодда муҳим масала – бу Гвианадаги хавфсизлик, сабаби зўравонлик жуда кўпайиб кетган", - дея таъкидлаб ўтди Олланд.
Франциянинг мамлакат ҳудудидан ташқаридаги энг йирик департаментида ўн кундан бери маҳаллий аҳолининг ижтимоий-иқтисодий талаблар туфайли келиб чиққан норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Департаментининг асосий касаба уюшмаси “Гвинея меҳнаткашлари иттифоқи” душанба куни иш ташлаш ўтказмоқчи. Унинг мақсади кенг кўламли сармоявий дастур қабул қилиниши, шунингдек тиббий ёрдамни яхшилаш ва таълим ҳамда ижтимоий ҳимоя сифатини оширишга эришиш.
Франция бош вазири Бернар Казневнинг маълум қилишича, яқин вақтда Франция Гвианаси билан бўлажак ўзаро алоқалар ҳақида келишув имзолашни режалаштирган. Аввалроқ, департаментда пайшанба кунидан бошлаб қатор мактаб, университетлар, савдо порти ҳамда бир неча маъмурий бинолар ёпиб қўйилгани хабар қилинганди. Шу билан бирга, RTL радиостанцияси маълумотига кўра, Гвианага шанба куни вазирликлараро делегация жўнаб кетган, у юз берган вазиятдан чиқиш йўлларини излаш билан шуғулланади.
Мавзуга оид
14:42 / 21.12.2024
Чад Франциядан қўшинларини Рамазон ойигача олиб чиқишни талаб қилди
12:20 / 19.12.2024
Франция кассация суди Саркозига ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди
22:17 / 16.12.2024
Корея ва Франциядаги можаролар: Демократиялардаги инқирозлар демократияни созлайди
17:17 / 13.12.2024