Жаҳон | 17:50 / 30.03.2017
7571
1 дақиқада ўқилади

Океанда 2050 йилга келиб балиқлардан кўра пластмасса кўпроқ бўлиши айтилди

Исландия президенти Гвюдни Йоуханнессон Халқаро Арктика форумида чиқиш қилиб, океан муаммосини ҳал этишга чақирди. 

«Бугунги кунда ҳар йили океанга 8 млн. тоннадан ортиқ пластик ташланмоқда, ҳамда бу рақам фақатгина ортмоқда. 2050 йилда океанда пластик чиқиндилар балиқлардан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин», - деди у.

Маълумот учун, Халқаро Арктика форуми Россиянинг Архангельск шаҳрида 29-30 март кунлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид