Иқтисодиёт | 12:37 / 03.04.2017
5752
1 дақиқада ўқилади
Daejin Chemical Ўзбекистонда косметика маҳсулотларини ишлаб чиқариши мумкин
Жанубий Кореянинг Daejin Chemical компанияси «Навоий» эркин иқтисодий зонасида косметика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин, деб хабар бермоқда Uzdaily.uz.
Маълумотларга кўра, Daejin Chemical компанияси ва «Навоий» ЭИЗ дирекцияси лойиҳани амалга ошириш соҳасида ҳамкорлик нияти ҳақида меморандум имзолашди.
Daejin Chemical делегацияси «Навоий» ЭИЗга ташриф буюриб, иқтисодий зона ҳудудида Корея ишлаб чиқарувчисининг хорижий сармояларини киритиш орқали косметика маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича янги лойиҳани жойлаштириш масаласини муҳокама қилди.
Мавзуга оид
16:33 / 25.11.2024
Ўзбек аёлларини ҳақоратлаган туркиялик стендапчи: унга қарши Истанбул прокуратурасига ариза топширилган
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024