Жаҳон | 12:55 / 29.04.2017
6476
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Туркия ҳукумати «Википедия»га киришни чеклаб қўйди

Фото: РИА "Новости"

Туркияда дунёдаги энг йирик интернет-энциклопедия «Википедия»га кириш чеклаб қўйилди. Бу ҳақда Hurriyet хабар берган.

Таъкидланишича, турк ҳукумати сайтга кириш нима сабабдан тўсиб қўйилганига ойдинлик киритмаган. Шунингдек, бу чеклов қанча вақт давом этиши ҳам номаълум.

Аввалроқ, «Википедия» Туркиядаги референдумдан сўнг Эрдўғанни «диктатор» деб номлаб қўйгани ҳақида хабарлар тарқаганди.

Эслатиб ўтамиз, 16 апрель куни Туркияда бошқарувнинг президентлик шаклига ўтиш бўйича конституциявий референдум бўлиб ўтди. Унинг натижаларига кўра, туркиялик фуқароларнинг 51,2 фоизи ҳукмрон Адолат ва ривожланиш партияси томонидан таклиф этилган ҳамда президент Ражаб Тоййиб Эрдўған томонидан тасдиқланган Конституцияга киритиладиган ўзгаришларни қўллаб-қувватлади. 

Мавзуга оид