Жамият | 20:35 / 31.05.2017
38800
2 дақиқада ўқилади

Илмий жиҳатдан чекишни ташлаш мумкинми?

Фото: Getty Images

Бугун Халқаро чекишга қарши курашиш куни нишонланади. Тамаки маҳсулотларига тобеълик асосий халқаро касалликлар таснифида алоҳида касаллик сифатида қайд этилади. ЖССТга кўра, сигарета ва тамаки маҳсулотлари фармокологик фаол компонентлар ҳисобига тобеликни юзага келтиради. Уларнинг энг асосийси, албатта, никотин. Чекиш вақтида никотиннинг муайян қисми инсоннинг нафас олиш йўлларига тушади, шундан сўнг қон билан бирга юрак ва мия соҳаларига қараб ҳаракатланади. 

Психологик ва хатти-ҳаракатлардаги салбий ўзгаришлар одатга кўра, наркология томонидан кўриб чиқилади. Бундан ташқари, бу пульмонологиянинг вазифаси ҳамдир, зеро ўпка фаолиятига ҳам зиён етади. 

Бир неча йил мунтазам равишда сигарет чекиш "тамакига тобелик"ни келтириб чиқаради. Бунинг натижасида йўтал, оғиз қуриши, бош айланиши, чарчоқ, озиш, уйқусизлик кабиларни келтириб чиқаради. 

"Илмий жиҳатдан" чекишни ташлаш учун дастлаб кашанданинг никотинга тобеликнинг қайси босқичида эканлигини билиш, шундан кейингина у билан курашиш усулларига доир қарор қабул қилиш зарур. Диагностика бугунги кунда никотинга тобелик даражаси, ҳаводаги углерод оксиди, бронхлар ва қон томирларининг ўтказувчанлигини аниқлашга қодир.

Бунинг учун диагностикада бир қатор замонавий техник ускуналар ва оддий таҳлиллар мавжуд. Масалан, пешоб таҳлили орқали никотин метаболитлари концентрацияси даражасини ўлчаш мумкин. 

Мавзуга оид