Ўзбекистонда қор барсларининг камайиб кетишига нима сабаб бўлмоқда?
Ўзбекистонда қор барсларини сақлаб қолишга қаратилган ишлар амалга оширилади. Бу ҳақида Халқаро Пресс-клубнинг "Ўзбекистон: атроф-муҳит муҳофазасига янгича ёндашувлар" мавзуидаги йиғилишида қатнашган "Кун.уз" мухбири хабар берди.
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, қор барсининг Ўзбекистондаги популяцияси 20-22 тани ташкил қилади. Дунё бўйлаб (Эрондан то Хитойгача) қор барси популяцияси эса 3-5 мингтадан иборат - бу жуда кам кўрсаткич. Уларнинг йўқолиб кетишига асосий сабаб сифатида озиқ-овқат базасининг етишмовчилиги келтирилди. Шу боис улар борган сари тоғларнинг юқори қисмига қараб кетмоқда. Шунингдек уларнинг камайиб кетишига экологиянинг ёмонлашуви ва инсоннинг табиатга аралашуви каби салбий омиллар ҳам таъсир кўрсатмоқда.
Экология ўз ичига 70 фундаментал фанни қамраб олади. Бу деярли барча соҳалар экология билан узвий боғлиқ эканини билдиради.
5 июнь куни "Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни" нишонланади. Онлайн-сўровномага биноан Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш кунининг 2017 йилги шиори - "Мен табиат билан биргаман" бўлди.
БМТнинг атроф-муҳит муҳофазасига доир дастури ижтимоий тармоқларда Ташкилотнинг барча тилларидаги хештегларни қўллайди, улардан асосийлари - #WithNature (#Табиат билан бирга) ва #WorldEnvironmentDay (#Бутунжаҳон атроф-муҳит куни). Кампания севимли парк ёки қўриқхона ҳақидаги ҳикоя билан бўлишишга таклиф қилишдан бошланади, улардан энг ёрқин ва қизиқарлилари БМТ дастури доирасидаги онлайн-майдонларда намойиш этилади.
Мавзуга оид
19:00 / 25.12.2024
“Матрица”нинг бузилиши ва тарихий ордер
13:38 / 24.12.2024
“Болалар совуқдан музлаяпти” – БМТ вакиллари қиш фаластинликлар ҳаётини янада оғирлаштираётганини маълум қилди
11:15 / 12.12.2024
Ўзбекистон халқаро мажбуриятларни бажариш доирасида 530 дан ортиқ фуқаросини Яқин Шарқдан қайтарди
18:38 / 11.12.2024