Жамият | 20:10 / 05.06.2017
70605
4 дақиқада ўқилади

ROZMETOV оилавий заводи билан қандай танишганим ҳақида

​Республикамиздаги колбаса ишлаб чиқариш бўйича етакчилардан бири бўлиб келаётган Rozmetov колбаса заводига ташриф буюрдик. Дастлаб шуни айтиш лозимки, маҳаллий ишлаб чиқарувчи учун катта ғурур ва ифтихор туйғусини хис этдим.

Rozmetov компанияси Ўзбекистондаги машҳур брендлардан бири бўлиб, унга 1989 йилда Розметов Зиёвуддин Мутанович томонидан асос солинган.

Келинг, ҳаммасини бир бошдан бошлайлик. Завод ҳудудига киришда мени ўта илтифотли ходимлар, компания раҳбарлари: иш бошқарувчи Зафар Розметов, тижорат директори Фуркат Шертаев ва компания бош технологи Ҳасан Манашов қарши олдилар.

Заводда барча санитария-гигиена талабларига ва меъёрларига риоя этилган. Ишлаб чиқариш цехига киришдан аввал, махсус кийим кийилиб, санитар зарарсизлантирувчи электрон ускунасидан ўтиш лозим.

Колбаса маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехига кириб, ҳайратда қолдим, барча ходимлар бошдан – оёқ оппоқ махсус кийимларда эди.

Таништирув гўшт қабул қилиш бўлимидан бошланди. Одамларда “колбаса ичида гўшт бўлмайди”, деган фикр мавжуд. Мен ўз кўзим билан Rozmetov колбасаси гўштдан тайёрланишига амин бўлдим. Компанияда гўштнинг сифатига катта аҳамият берилар экан. Шу сабабли ҳар кеча мутахассиснинг ўзи кушхонага бориб, тирик молни кўрикдан ўтказади ва ҳалол сўйилишини назорат қилади. Бу олиб келинадиган гўшт сифатига ишонч ҳосил қилиш учун бажарилади. Rozmetov фирмаси мутахассислари уларнинг колбасаси энг яхши гўштдан ишлаб чиқарилишидан манфаатдор ва энг яхши молларни танлаб олишга ҳаракат қилади. Rozmetov компаниясининг барча маҳсулоти маълум бир рецептурадан келиб чиқиб, фақат мол, товуқ, қўй ва от гўштидан тайёрланади.

Гўшт майдаланади, мариновка қилинади ва шакл берилади. Кейинчалик колбаса батонлари тиниб бўлгач, термокамерада пиширилади ва Европадан келтирилган эман (бук) дарахти кипигидан ҳосил бўлган тутунда дудланади. Rozmetov компанияси суюқ тутундан фойдаланмайди. Камерадан чиққан тайёр маҳсулотлар совитгичларга жойлаштирилади.

Rozmetov колбасаларини ишлаб чиқариш жараёнини кузатишнинг ўзи ўта ёқимли эди. Барча санитария меъёрларига риоя этилиши, энг замонавий хорижий ускуналар ва замонавий технологиялардан фойдаланилиши муҳим.

Колбаса қандай ишлаб чиқарилишини ўз кўзим билан кўришга муваффақ бўлганимдан хурсандман. Энди ишонч билан Rozmetov компанияси чўчқа гўштидан, шунингдек, суяк унидан фойдаланмаслигини айтишим мумкин. “Ҳалол” сертификациясидан ўтган зираворлар ишлатилади. Барча тайёрланган маҳсулот қайта ишланмайди.

Rozmetov корхонаси такомиллашишдан тўхтамайди. Бугунги кунда Rozmetov халқаро стандартлар тизимида, яъни ISO 22000 халқаро сертификациясини олган ягона ташкилотдир.

Заводдаги муҳитнинг ўзи ўта кўтаринки ва кишини жалб этувчи, ходимлар эса кўнгли очиқ ва самимий эди.

Охирги пайтда колбасада ҳеч қандай фойдали жиҳат йўқлиги ҳақидаги тушунча шаклланган. Бироқ Rozmetov корхонасида бўлиб, агар маҳсулот сифатли ва виждонан тайёрланса, колбаса организмдаги барча энергетик йўқотишларни тўлдиришга қодир бебаҳо маҳсулот эканлигини англаб етдим.

Нонушта устида бутун оиламиз билан тўпланишни яхши кўраман ва энди дастурхонимизда доим Rozmetov маҳсулотлари бўлади, чунки Rozmetov колбасалари уз оиласига тайёрланган маҳсулотлар каби Rozmetov оиласидан барча оилаларга меҳр билан тақдим этилади.

Мен заводни шундай аъло сифатга эга колбаса бизда ишлаб чиқарилишидан фахрланган ҳолда тарк этдим.

Tas-IX

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид