Жамият | 09:00 / 12.06.2017
21657
3 дақиқада ўқилади

«АПЕЛЬСИН» кундузги болалар оромгоҳи кичкинтойларни кутмоқда

Ўзбекистон Гимнастика федерацияси қошида «АПЕЛЬСИН» номли кундузги болалар оромгоҳи ташкил этилди. У болалар учун изчил ўйлаб чиқилган дастур ва профессионал педагог ва ёрдамчилар жамоасига эга. «АПЕЛЬСИН» 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган ўғил ва қиз болаларни ажойиб саёҳатга таклиф қилади.

Кундузги тўгарак машғулотлари - 8:00-19:00 да (шанба ва якшанба кунларидан ташқари) ўтказилади.

Очилиш куни - 2017 йилнинг 19 июнь куни.

Смена давомийлиги - 15 кун.

Смена нархи - 1.400.000 сўм.

1-смена - 19.06-07.07

2-смена - 10.07-28.07

3-смена - 31.07-18.08

Болалар сони - 50 нафар (25/25) 2 отряд

Фарзандингиз 15 кунга компьютер, телевизор ва видеоўйинларни унутиб, ажойиб ҳайвонот олами, спорт, экскурсиялар, ўйинлар, фото- ва видео-сессиялар дунёсига шўнғийди.

Оромгоҳ нархига 3 маҳал овқатланиш (энг яхши ошпазлар ва парҳезшунослар томонидан тузилган меню) - нонушта, тушлик ва кечки овқат ҳам киради.

Бундан ташқари, фарзандингиз очиқ сузиш ҳавзасида чиниқиб, янги сиқилган мева ва сабзавот шарбатлари билан сийланади.

Ҳафтада бир марта шаҳар бўйлаб экскурсия ташкил этилади. Унда болалар ҳайвонот боғи, “Дисней-ленд”, ботаника боғи каби пойтахтнинг диққатга сазовор масканларига боришади.

Аниматорлар - DJ ускуналарига эга уч қаҳрамон интерфаол дастурлар, танловлар, ўйинлар ва дискотекалар ўтказади.

Ижодий соҳанинг муайян мутахассислари иштирокида маҳорат дарслари ўтилади.

Ҳар бир смена охирида фарзандингиз унутилмас ҳордиқ билан боғлиқ фотоколлажни дискда олиб кетиши мумкин. 

Ҳудудда доимий видеокузатув олиб борилади.

Эҳтиёж туғилган тақдирда фарзандингизга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш хизмати мавжуд.

Шаҳарнинг энг яхши мураббийлари спорт ёки бадиий гимнастика машғулотларини ўтказишади.

Кун тартиби:

8:00- бадантарбия, кросс;

9:00- нонушта вақти;

10:00-12:00-спорт машғулотлари, аниматорлар, флэш-моб, рақслар, маҳорат дарслари, ўйинлар ва экскурсиялар;

12:00-13:00 – сузиш;

13:00-14:00 – тушлик;

14:00-16:00 - кундузги уйқу;

16:30 - кечки овқат;

17:00-19:00 - кун мавзуси бўйича кўнгилочар тадбирлар (шоу, саҳна кўринишлари, спорт ўйинлари, ижодий учрашувлар, фильмлар, дискотека).

Барчамиз бир бўлиб ФАРЗАНДЛАРИМИЗнинг ёзги мавсуми ёдда қоларли ва мазмунли ўтишига ҳиссамизни қўшамиз. Йиғилиш Ўзбекистон Гимнастика федерацияси ҳудудида бўлиб ўтади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, "Кўргазма" кўчаси, 103-"А"

E-mail: rgsocaj@gmail.com

Телефонлар: 99890-323-99-05, 99890-997-87-70

Fax: 998712356091

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид