Жамият | 18:08 / 20.06.2017
19497
1 дақиқада ўқилади

Видео: Жаҳлдор бегемот каркидонни сувга чўктирди

Жанубий Африканинг Марлое Кару платосидаги қўриқхонада икки бегемот жазирамада сув ҳавзаси ёнида турган каркидонга ҳужум қилди. Daily Mail шу ҳақида хабар берди ва унинг видеоси билан бўлишди.

Қўриқхона назоратчиси Рейнжер Робертсоннинг сўзларига кўра, ўша куни жуда иссиқ, қуруқ ҳаво бўлган ва бегемотлар сув манбаини "рақиб"дан ҳимоя қилишга ҳаракат қилишган.

"Бегемотлар қурғоқчиликда жуда тажовузкор бўлишади... Бу гўёки бульдозернинг ишига қарашдек гап. Мислсиз куч", - дейди Робертсон.

Манбада таъкидланишича, бегемотлар Африканинг энг хавфли жониворларидан бири ҳисобланади. Улар бир йилда 500 га яқин кишининг ўлимига сабабчи бўлади.

Мавзуга оид