Light | 00:17 / 21.06.2017
200455
3 дақиқада ўқилади

Қон босимини туширишнинг халқона усуллари

Фото: Getty Images

Юқори қон босими - ташвишланиш учун жиддий сабаб. Бироқ бундан хафа бўлиб, депрессияга тушишнинг ҳожати йўқ, чунки бу билан аҳволингизни ёмонлаштирганингиз қолади, холос. Бугунга келиб, кўплаб касалликларнинг давоси мавжуд, фақатгина мутахассисга ўз вақтида мурожаат қилинса бас. Шунда касалликнинг ривожини бошланғич босқичдаёқ тўхтатиш мумкин бўлади. "Ортодокс" тиббий портали шу ҳақида хабар берди. 

Шифокорлар қон босимини туширишда халқона усуллардан фойдаланишни тақиқлашмайди, бироқ даволовчи кардиолог ва терапевт билан маслаҳатлашиш ортиқча бўлмайди - даволаш жараёнлари шифокор назорати остида ўтиши лозим. 

Қон босимини туширувчи халқона усуллар

Артериал қон босимини нормаллаштириш учун икки ҳафта давомида янги сиқилган қора мевали рябина шарбати (25 г)ни ичиш ёки кунига 10 дона мевасини истеъмол қилиш тавсия этилади.

Қон босимини туширишнинг кўп халқона усуллари бор.

Қон босимини тушириш учун саримсоқли дамламани қабул қилиш мумкин. Уни тайёрлаш учун 2 бош саримсоқни майдалаб, устидан сув қуйиш керак (250 мл). Шундан сўнг 12 кунга тиндиришга қўйилади. Дамламани кунига уч марта овқатдан 15 дақиқа олдин 20 томчидан қабул қилиш керак. Даволаш курси - 3 ҳафта.

Қон босимини туширувчи мевалар ҳақида гап кетганда хурмо ҳақида унутмаслик керак. Артериал қон босимини тушириш учун ҳар куни 3 стакан янги сиқилган хурмо  шарбатини ичиш керак.

Бундан ташқари, гипертонияни черника дамламаси билан ҳам даволаш мумкин. Уни тайёрлаш учун 4 катта қошиқ қуритилган черника устидан 1 стакан қайнаган сув қуйилади ва 8 соат тиндирилади. Тайёр дамламадан ҳар куни 1 стакандан ичиш керак бўлади. 

Гипертониянинг ўткир кўриниши, артериал қон босимининг кескин кўтарилишида товонларга уксусга ботирилган кичик бинт бўлакларини қўйиш тавсия этилади. Қон босими тушиши билан бинтларни олиб ташлаш керак, акс ҳолда қон босими меъёрдан пасайиб кетиши мумкин. Бу - қон босимини туширишнинг фавқулодда усули. 

Комплекс чоралар

Қон босимини туширувчи халқона усуллар талайгина, уларнинг ҳар бири муайян даражада самара беради. Бироқ даволаш усуллари яхши натижа бериши учун бир неча муҳим қоидаларга амал қилиш керак бўлади.

Биринчидан, агар сизда ортиқча вазн билан боғлиқ муаммо бўлса, уни нормаллаштиришнинг айни вақти. 

Иккинчидан, спиртли ичимликлар, тамаки маҳсулотлари, чой ва қаҳва истеъмолидан буткул воз кечинг.

Учинчидан, мунтазам равишда жисмоний машқларни бажариб туринг. Агар ярим соатдан очиқ ҳавода машқ қилсангиз, янада яхши. 

Тўртинчидан, туз ва ҳайвон ёғлари истеъмолини имкон қадар камайтиринг.

Ва, албатта, организмингиздаги ўзгаришларни назорат қилиш ва уларни тартибга солиш, ўз вақтида дори препаратларини қабул қилиш учун мунтазам равишда шифокор кўригидан ўтиш тавсия қилинади.

Мавзуга оид