Фото: Британиялик рассом оддий қоғоздан жуда гўзал шакллар ясамоқда
Англиянинг Йоркшир графлигида яшовчи рассом Пиппа Дирлага қоғоз ёрдамида жуда мураккаб ҳайкалтарошлик намуналарини яратади. У Лидс шаҳар университетини замонавий бадиий амалиёт, санъат ва дизайн йўналиши бўйича битирган бўлиб, бу ерда доимий тарзда унинг ишлари кўргазмаси ҳам ўтказилади.
Пиппа оддий қоғоздан шундай мураккаб нарсаларни яратишда табиат, ҳайвонлар, меъморчилик, поп-маданият ва ўзи яшаётган жойдан илҳом олади. Рассомнинг сўзларига кўра, у анъанавий техника бўйича ишлайди ва қоғоздан керакли шаклларни кесишда махсус пичоқча (скальпель)дан фойдаланади. Битта андазага одатда бир варақ қоғоз кетади.
Пиппа бу йўналишдаги ўзининг илк ишини 2010 йилда яратган.
Вақти вақти билан рассом қоғоздан инсталляциялар яратади, баъзида эса бошқа артистлар билан биргаликда янги нимадир ўйлаб топади.
Рассом янги ишлари суратини ўз сайти ва ижтимоий тармоқларда эълон қилиб боради.
Мавзуга оид
00:35 / 19.12.2024
Англиядаги 6 миллиондан зиёд объект сув остида қолиши мумкин — тадқиқот
16:29 / 28.11.2024
Узоқ кутилган ҳуқуқми ёки қалтис йўл? Британиядагилар эвтаназия масаласида баҳслашмоқда
20:02 / 18.11.2024
Англияга пул эвазига ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
12:00 / 09.10.2024