Спорт | 18:20 / 08.07.2017
14399
1 дақиқада ўқилади

АҚШда Лукакуни ҳибсга олишди

«Эвертон» ҳужумчиси Ромелу Лукаку Беверли-Ҳиллзда кечаси шовқин қилгани учун қўлга олинди.

Бельгиялик футболчи ижарага уй олган ва у ерда зиёфат уюштирган. Зиёфатда қаттиқ шовқин қилинган, натижада қўшнилар Лукаку ва унинг ҳамроҳларини тинчлантириш учун полиция чақиришган.

Якунда футболчи ҳибс қилинган, аммо уни полиция маҳкамасига олиб кетишмаган. Унга судга чақирув қоғози берилган. Ҳозирда унга қандай жазо белгиланиши маълум эмас, кўп эҳтимол билан у жарима тўлаш билан қутулади.

Мавзуга оид