Жаҳон | 09:43 / 02.08.2017
6417
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Афғонистон ғарбидаги масжидга ҳужум оқибатида 29 киши ҳалок бўлди

Фото: Reuters

Афғонистон ғарбидаги Ҳирот шаҳридааги шиалар масжидига жангариларнинг ҳужуми оқибатида қурбон бўлганлар сони 29 кишига етди. 64 киши жароҳатланган. Бу ҳақда афғон ОАВларига асосланган ҳолда ТАСС хабар қилмоқда

1TV телеканали хабар қилишича, ибодат учун юзлаб кишилар тўпланган вақтда икки террорчи масжидга ҳужум қилган. Дастлаб жангарилар қўриқчиларни нишонга олишган, сўнгра масжид ичкарисига кириб, одамларни ўққа тута бошлаган. Улар би нечта гранатани одамлар тўдасига ирғитгач, ўзларини портлатиб юборган. 

Ҳозирча, Афғонистондаги бирорта гуруҳ ушбу хуруж учун жавобгарликни зиммасига олмаган. 

Мавзуга оид