Жаҳон | 13:31 / 03.08.2017
11002
1 дақиқада ўқилади

Афғонистонда ҳукуматга қарши акция бўлиб ўтди

Афғонистон ғарбидаги Ҳирот шаҳрида ҳукуматга қарши кўп минг сонли норозилик акцияси бўлиб ўтди. Акция мамлакатдаги хавфсизлик соҳаси билан боғлиқ муаммоларга бағишланди.

Шаҳар марказида йиғилган акция иштирокчилари кеча масжидга уюштирилган ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар фотосуратларини қўлларида тутиб олишган.

Шунингдек, кишилар “Ҳаёт хавфсиз бўлишини талаб қиламиз!”, “Яшашни истаймиз”, “Террорчиларга ўлим!” дея ҳайқиришган.

Ҳирот шаҳар кенгаши раҳбари Камрон Ализоийнинг таъкидлашича, шаҳардаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият кун сайин оғирлашиб бормоқда. 

“Ҳукумат керакли чораларни кўрмаяпти, фуқаролар эса ҳар куни ўлим билан юзма-юз келишмоқда”, - деди Ализоий.

Унинг сўзларига кўра, Ҳирот аҳолиси биринчи навбатда хавфсизлик тузилмалари раҳбарларининг истеъфосини талаб қилмоқда.

Мавзуга оид