Жаҳон | 14:27 / 24.08.2017
9528
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон давлат телеканалининг номи лотин алифбосига ўзгартирилди

Фото: Today.kz

"Қозоғистон" давлат телеканали янги телемавсумни ўз логотипининг ребрендинги билан бошлади.

Янги логотипнинг тақдимоти Қозоғистон ахборот ва коммуникациялар вазири Даврон Абаев, “Республика телерадиокорпорацияси” раҳбари Ерлан Карин ва бошқа шахслар иштирокида бўлиб ўтди.

Абаевнинг хабар беришича, эндиликда “Қозоғистон”, “Балапан”, “Казспорт” каналларининг номи лотин алифбосида ёзилади.

“Янги мавсум ижобий бўлади. Бизнинг фикримизча, ребрендинг бунга қўйилган биринчи қадамдир. Умид қиламанки, сифат жиҳатидан янги даражага чиқамиз”, - деди вазир.

Қозоғистон “Республика телерадиокорпорацияси” раҳбари Ерлан Кариннинг хабар беришича, энди телеканал Qazaqstan деб аталади. 

Мавзуга оид