Иқтисодиёт | 16:36 / 30.08.2017
5281
1 дақиқада ўқилади

Moody's G20 давлатлари иқтисодиёти ўсишини тахмин қилди

Фото: EPA

Moody's халқаро рейтинг агентлигининг тахминига кўра, G20 мамлакатлари ЯИМнинг умумий ўсиши 2017-2018 йилларда 3 фоизни ташкил этади. Бу ҳақда агентликнинг матбуот релизида хабар берилган.

«G20 давлатлари иқтисодиётининг ўсиши 2016 йилдаги 2,6 фоиз билан таққослаганда 2017 ва 2018 йилларда 3 фоизга қадар етади», - дея маълум қилишган Moody's’дан.

Шунингдек, маълум бўлишича, агентлик Германия ЯИМ ўсиши прогнозини ижобий томонга қайта кўриб чиққан (2 фоиздан 2,2 фоизгача) ва Франция ЯИМ бўйича прогнозни 2017 ҳамда 2018 йиллар бўйича 1,6 фоизга қадар яхшилади.

Аввалроқ Тожикистон миллий валютаси Moody's ва S&P агентликларининг мустақил рейтингларига эга бўлгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид