Туркия Сурия билан чегарасига 80 та зирҳли транспорт воситаси юборди
Туркия Сурия билан чегарасига 80 та зирҳли транспорт воситаси юборди. Зирҳли техника Туркия шимоли-ғарбидаги Люлебургаз туманидан тортиб келинмоқда, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.
Yenisafak нашрининг маълум қилишича, Туркия Суриянинг Идлиб вилоятидаги яна бир деэскалация ҳудудида хавфсизликни таъминлаш мақсадида 25 минг аскар юбормоқчи. Бу ҳудуд яратилиши ҳақида 15 сентябрда Остонада Суриядаги вазиятни тартибга солиш бўйича халқаро музокаралар вақтида эълон қилинганди.
Июлда Туркия мудофаа вазири Фикри Ишик Анқара курдлар назоратида бўлган Суриянинг Африн шаҳрида ҳарбий операция ўтказиши мумкинлигини, ундан аввалроқ Ражаб Тоййиб Эрдўған Туркия Сурия шимолида курд давлати барпо этилишига йўқ қўймаслигини айтгандилар.
Мавзуга оид
21:18 / 03.01.2025
Германия ва Франция ТИВ раҳбарлари Сурияга борди
14:40 / 03.01.2025
Сурия ғарбида Асад тарафдорларига қарши операция бошланди
14:21 / 03.01.2025
ЖССТ вакили: 15 миллиондан ортиқ суриялик шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож
15:41 / 02.01.2025